ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҳОКИМЛИГИНИНГ ЯГОНА БУЮРТМАЧИ ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ
ҚУЙИДАГИ ОБЪЕКТГА ТЕНДЕР ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Наманган шаҳар, Бунёдкор МФЙ да 150-ўринли мактабгача таълим муассасасини қуриш.
Объектнинг бошланғич нархи ҚҚС билан 3 419 971 851 сўм. Қурилиш муддати 180 кун.
Буюртмачи Наманган вилояти ҳокимлигининг Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси.
Манзил: Наманган шаҳри, Амир Темур кўчаси, 105-уй. Тел.: 69-233-53-78, 69-233-06-11.
Молиялаштириш манбаи: Маҳаллий бюджет маблағи.
Тендер иштирокчилари иш (хизмат)ларни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларнинг мавжудлигига, етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала лаёқати ваколатларига эга ва тажрибали бўлишлари лозим.
Иштирокчилар тендерда қатнашиш тўғрисидаги таклифи ва тендер ҳужжатлари бўйича сўровномалар билан тендер ташкилотчиси «SHAMS PUDRAT TANLOV SAVDO» МЧЖ га қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин:
Наманган шаҳри, Навоий кўча, 36-уй, тел.факс: 69-227-89-22.
Тасдиқланган тендер ҳужжати билан танишиш учун буюртмачи томонидан жойлаштириладиган давлат харидлари бўйича dxarid.uzex.uz махсус ахборот порталидан юклаб олишлари мумкин.
Таклиф (оферталар) очилиши dxarid.uzex.uz махсус ахборот порталида эълон чоп этилган кундан бошлаб 15 кундан кейин, қуйидаги манзилда ўтказилади: Наманган шаҳри, Амир Темур кўчаси, 105-уй, буюртмачи биноси.
Хизматлар лицензияланган.